АҚШнинг Аёва штатида кўп миллатли лотереяни қўллаб-қувватлаш хизматининг собиқ директори Эдди Типтон ўзининг фирибгарлигини тан олди, деб хабар берди Forum Daily.
У ўзи томонидан ишлаб чиқилган компьютер дастурий таъминотини бошқаргани ва ютуқ рақамини ўз укасига ва бошқа қариндошлари-ю дўстларига топширганини тан олди.
Эдди Типтон, унинг укаси Томми Типтон ҳамда Техас штатидан бўлган бизнесмен Роберт Родос фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 2,2 миллион долларни қайтаради. Фирибгарларнинг ҳаракатидан Колорадо, Оклахома, Висконсин ва Канзас штати аҳолиси жабр чеккан.
Аёва штати прокурорлари Эдди Типтон учун 25 йил қамоқ жазосини сўрамоқда. Шунингдек, Томми Типтон ҳам айбини тан олди ва 75 кун қамоқ жазосига маҳкум қилинди.
Изоҳ (0)