• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қабул-2017: қарор бор, аммо институт маъмурияти бундан хабардорми?

    Блогер Хушнудбек Худайбердиев Қирғизистон фуқаросининг Ўзбекистондаги Тошкент давлат шарқшунослик институтига ўқишга топширмоқчи бўлган вақтда муаоммоларга дуч келаётганига эътибор қаратди.

    Бугун қизиқ бир воқеа рўй берди. Эрта тонгда электрон почтамни текширсам, Қирғизистонлик бир фуқаро номидан хат келибди. Мазкур хатдаги Шарқшунослик институти билан боғлиқ масала мени ушбу мақолани ёзишга ундади.

    Келинг бир бошидан бошласам:

    2017 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ва бу қарор бўйича қандай ўзгаришлар бўлгани ҳақида аввалроқ хабар бергандим. Ушбу қарор асосида Тошкент давлат юридик университетига хорижий фуқароларни қабул қилишда бошқа ОТМлардан фарқли ўлароқ, тест синовларидан воз кечилиб, шунчаки суҳбат ўтказиладиган бўлди. Энди қарорнинг бир жиҳатига эътибор қаратайлик. Ушбу Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 2-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ана шундай қўшимчалар Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сонли қарори билан тасдиқланган «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида»ги низомига ҳам киритилди.

    Хусусан, Низомнинг 12-банди 1-хатбошисига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилди:

    Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.
    Илтимос, юқоридаги жумлани яна бир қайта ўқиб чиқсангиз. Юридик университет деган жойи йўқ, тўғрими? Демак, бу нимани англатади? Бу шуни англатадики, бундан буён, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар нафақат ТДЮУ, балки республикамиздаги барча ОТМлар бакалавриатига суҳбат натижасида қабул қилинадиган бўлди. МДҲдан бошқа мамлакат фуқаролари учун эса ОТМларда тест синови сақланиб қолган.

    Янада аниқроқ айтсак, ўзгаришдан кейин Низомнинг 12-банди қуйидагича кўринишга келди:

    Хорижий фуқаролар олий ўқув юртларига кириш тест синовлари натижаларига кўра қабул қилинади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади. Хорижий фуқароларнинг тест синови (суҳбат) топшириши учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан берилади.Тест синовлари (суҳбат) натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хорижий фуқароларни олий ўқув юртига ўқишга қабул қилиш юзасидан қарор қабул қилиши учун асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарори асосида олий ўқув юртлари ўқишга қабул қилиш тўғрисида тегишли буйруқ чиқарадилар.

    Нима учун айрим ОТМ раҳбарияти бундай қарордан бехабар?

    Ана, энди асосий масалага келдик. Сайтимда чоп этилган мақолани ўқигач, Қирғизистон Республикаси фуқароси Зокиржон (исми ўзгартирилди)да Ўзбекистонда ўқиш истаги пайдо бўлади ҳамда Тошкентга келади. Араб тили ихтисослиги бўйича ўқиш истагида бўлган Зокиржон тўғри Тошкент давлат шарқшунослик институтига боради. 3 000 АҚШ долларига яқин шартнома пулини тўлаб ўқишга рози бўлиб келган хорижлик фуқарони институт раҳбарияти жуда унақа қучоқ очиб кутиб олмайди. МДҲ мамлакатлари фуқаролари тест синовларисиз, фақат суҳбат асосида қабул қилиниши ҳақидаги янгиликни-ку, қабул комиссиясидагилар умуман эшитмаган бўлиб чиқишади. Демак, бу дегани Вазирлар Маҳкамасининг таълимга оид қарорини ёки ўқиб кўришмаган, ёки тушунишмаган, ёки бошқа бирор сабаб бор.

    Фото: Қирғизистон фуқаросининг хатидан скриншот /«Xushnudbek.uz»

    Фото: Қирғизистон фуқаросининг хатидан скриншот /«Xushnudbek.uz»

    Зокиржон билан телефон орқали боғландим. Ҳозирча Ўзбекистонда экан. Унинг айтишича, агар шу масала ҳал бўлса, яна 10 нафарга яқин қирғизистонликлар Шарқшунослик институтида ўқиш истагини билдиришмоқда экан. «Сен уриниб кўр, агар ҳақиқатдан суҳбат асосида кира олсанг, биз ҳам тезда етиб борамиз» дейишмоқда экан Зокиржонга.

    Тасаввур қилинг-а, йилига 30 минг АҚШ доллари атрофида шартнома тўлашга рози бўлиб турган талабалар турганда, нима учун буни биз пайсалга солишимиз керак? Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳам ўз-ўзидан чиқмагандир? Таълим тизими раҳбарлари ҳам узоқ ўйлаб, ҳар томонлама ҳисоб-китоб қилиб, кейин шу янгиликни киритишгандир ахир?

    Вазирлар Маҳкамаси ОТМларга ўзининг моддий-техник базасини яхшилаш учун кенг имконият бериб, МДҲдан келган хорижлик фуқароларни ўзлари белгилаган тартибда суҳбат қилиб олиш мумкин деган янгилик киритса-ю, лекин бўлаётган ўзгаришлардан қуйи бўғиндагиларнинг ўзлари бехабар бўлса.

    Умид қиламанки, ушбу мақоламда келтирилган фикрларни тўғри тушунган ҳолда, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги вазиятга тез фурсатда ойдинлик киритади.

    Янгиликни ҳаётга жорий қилиш учун 1-2 йил тайёрланиш ёки юқоридан алоҳида топшириқ бўлишини кутиб ўтириш шартмасдир. Ахир Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов имзо чеккан қарорнинг ўзи кифоя қилмайдими?

    30.06.2017, 11:37   Изоҳ (0)   23653
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янгиланган Жанубий вокзал қандай бўлади?

    30.06.2017, 11:10

    Битта Lacettiни «экиб», олтитасига эга бўлган тадбиркор ҳикояси

    30.06.2017, 10:33

    JICA Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда янги лойиҳага қўл урди

    30.06.2017, 08:15

    Қорасувга борган Шавкат Мирзиёев, GM Uzbekistan’нинг изоҳи, чет элда муваффақиятга эришган ўзбекистонлик қизлар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    29.06.2017, 21:38

    Ўрганишлар Ўзбекистон олий тиббий таълим соҳасида такрорланувчи мавзулар ва мутахассисликка оид бўлмаган фанлар кўплигини кўрсатди

    29.06.2017, 21:01

    Шавкат Мирзиёев: Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш керак

    29.06.2017, 20:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50

    Наманганда 82 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.