• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Битта Lacettiни «экиб», олтитасига эга бўлган тадбиркор ҳикояси

    «Коммерсантъ.uz» нашри машинасини сотиб, тадбиркорликда мувафаққиятга эришган инсон билан боғлиқ суҳбатни эълон қилди.

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Фото: «Коммерсантъ.uz»

    Юрган дарё… дейишган доноларимиз. Шу сабабли бўлса керак, дам олиш ёки байрам кунлари Самарқандга бориб, ота-онамни кўриб, уларнинг дуоларини олишни афзал кўраман. Жаннатмонанд юртимизнинг пойтахти азим Тошкентдан кўҳна Самарқандгача бўлган кенг ва равон йўлда қаергадир отланган инсонлар билан гурунглашиб кетсангиз, йўлнинг узоқлигини ҳис қилмайсиз.

    Ҳаваскор фермер

    Бир сафар Тошкентга келаётганимда, уч нафар ёш йигит қўл кўтарди. Автомобильни йўл четида тўхтатдим. Улардан бири келиб: «Ака, Тошкентдан келган меҳмонимиз бор эди. Пойтахтга кетаётган бўлсангиз сиз билан уйига етиб олса, деб тўхтатган эдик»,– деди. Мен рози бўлдим. Меҳмон йигит ўртоқлари билан хайрлашиб автомобилга ўтирди. Автомобиль оҳиста жойидан қўзғалди. Бир маромда оқаётган Сирдарёдан ўтдик ҳамки, кўринишидан олий маълумотли, шаҳарликларга хос кийинган йигит жим кетмоқда эди. Охири уни суҳбатга тортдим.

    – Сирдарёга курсдошларникига келганмидингиз?

    – Йўқ, шу ерда бир иш бошлагандик. Шу иш баҳона улар билан яқиндан танишиб қолдик.

    – Ие, одатда иш бошлайман деб одамлар пойтахтга боришади, сиз эса шундай имкониятлар шаҳри Тошкентдан келиб, Сирдарёда иш очдингизми?!

    Бу гапимга ҳамроҳим кулиб қўйди-да, бошлаган иши, бу иш учун айнан нима учун Сирдарёни танлаганини ҳикоя қилишга тушди.

    – Олдин Тошкентда каттагина иссиқхонамиз бор эди. Яқин йиллардан бошлаб иссиқхоналарни иситиш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлгандан кейин бу ишни йиғиштириб қўйгандик.

    Биласиз, бекор ўтиргандан кўра, бекор ишлаган яхши. Ҳали уйланишим, алоҳида уй-жой қилишим керак. Пойтахтда эса никоҳ тўйини ўтказиш, янги уй сотиб олиш осон эмаслигини билсангиз керак. Булар учун маблағни қандай топсам экан деб кўп ўйладим. Йирикроқ бизнес бошлай десам, қўлимда етарли дастмоя ҳам йўқ эди. Шунда узоқ ўйлаб ўтирмай, ўзим миниб юрган Lacetti автомобилини бозорга олиб чиқдим.

    Қўлимга, тахминан, 60 миллион сўм пул тушди. Дастмоя бор, энди бу пулни қандай бизнесга тикиш ҳақида бош қотириш керак эди. Хизмат кўрсатиш соҳасида бирор иш қилиш учун олдиндан каттагина маблағингиз ва ишончли ходимларингиз бўлиши керак. Ишлаб чиқариш соҳасидаги рақобатни енгиб ўтиш учун эса замонавий технологиялар керак. Мендаги пулга бундай ишларни бошлаб бўлмайди.

    Ғоянинг туғилиши

    Ўша кунларнинг бирида Қозоғистонда ишлаб келган бир оғайним мош етиштирадиган танишларинг йўқми, Қозоғистонда жуда кўп кетар экан деб қолди. То бу гапнинг мағзини чаққунимча, ёз ҳам келиб қолди. Энди мош экишнинг вақти ўтди деб ўйлаган бўлсам-да, қизиққаним учун интернетдан маълумотлар қидиришга тушдим. Мошнинг қандай навлари борлиги, уларнинг қай бири ҳосилдорлиги, юқори ҳосилдорликка эришиши учунқандай ерга экиш кераклиги ҳақида маълумотлар тўпладим. Бир вақтнинг ўзида Қозоғистонда йирик миқдорда мош сотиб олувчи компанияни топиб, уларнинг талаблари билан яқиндан танишдим.

    Буни қарангки, мошни йилига икки марта экиб олиш мумкин экан. Дастлаб баҳорда экилса, иккинчи марта буғдойдан бўшаган ерларга экиш ҳам мумкин экан. Бирдан хаёлимга Сирдарё келди – бу ерда ғалла кўп экилади. Ер топиш ҳам қийин бўлмайди. Шундай қилиб, Сирдарёда ғалладан бўшаган 60 гектар ерни арзон нархда ижарага олдим. Қозоқ ҳамкорларнинг талабига кўра, мошнинг «Дурдона» навидан уруғлик учун 120 килограмм харид қилдим. Бошлаган ишим ўзимга ҳам ёқа бошлади. Чунки ер майдони ва уруғлик учун мўлжалимдагидан ҳам камроқ маблағ сарфладим.

    Ҳозир мени кузатиб қўйган икки нафар ўртоғим билан шу ерда танишдим – улар 60 гектар ерга экилган мошни ўз вақтида суғориш ва зарур агротехник талабларни бажаришни ўз зиммаларига олишди. Сарф-харажатларни эса мен кўтарадиган бўлдим.

    Кутилмаган даромад

    Шундай қилиб, ҳафтада бир икки бор Сирдарёга келиб, экин майдонидан хабар олиб юрдим. Асосий маблағ мошни ўтоқ қилишга ёлланган ишчиларнинг иш ҳақисига ва ҳосилни янчиб олишга сарфланди. Биласизми, бизнесимизнинг самарадорлиги мен кутгандан ҳам зиёда бўлди. 60 гектар ердан 100 тоннадан ортиқ ҳосил кўтардик. Барчасини юртимиздаги қонунчилик талабларига мос ҳолда экспорт қилдик – тўлов масаласида Қозоғистондаги ҳамкорларимиз бизга панд бериб қўйишмади.

    Тўловлар тўлиқ амалга оширилгач, автомобилимнинг пулини алоҳида чиқариб ташлагандан кейин, уччаламизга 100 миллиондан пул қолди. Ҳозир шериклар билан кейинги йилда ҳам биргаликда ишлаш учун келишиб қайтяпман…

    Ҳамроҳимнинг сўзларини тинглар эканман, доноларнинг «Қимирлаган қир ошар» деган ибратли сўзлари хаёлимдан ўтди. Бу йигит ёш бўлишига қарамасдан, бизнесини муваффақиятли йўлга қўя олганига ич-ичимдан қойил қолдим. Юртимизда тадбикорлар учун яратилган қулай имкониятларнинг амалдаги натижаси шу эмасми?

    Суҳбат билан бўлиб, Тошкент шаҳрига кириб келганимизни ҳам сезмай қолибмиз. Ҳамроҳимни илтимосига кўра, Учтепа ҳокимияти ёнида қолдирдим. Машинадан тушаётиб, ҳаётида қувончли воқеалар кетма-кет бўлаётганини сўзлар экан, ён чўнтагидан таклифнома олиб узатди: «Ака, тўй бошлаб қўйганмиз, бахтли кунларимизда азиз меҳмонимиз бўлинг!

    30.06.2017, 10:33   Изоҳ (0)   84545
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    JICA Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда янги лойиҳага қўл урди

    30.06.2017, 08:15

    Қорасувга борган Шавкат Мирзиёев, GM Uzbekistan’нинг изоҳи, чет элда муваффақиятга эришган ўзбекистонлик қизлар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    29.06.2017, 21:38

    Ўрганишлар Ўзбекистон олий тиббий таълим соҳасида такрорланувчи мавзулар ва мутахассисликка оид бўлмаган фанлар кўплигини кўрсатди

    29.06.2017, 21:01

    Шавкат Мирзиёев: Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш керак

    29.06.2017, 20:23

    Ўзбекистонда биринчи марта АҚШ университети бўлинмаси очилади

    29.06.2017, 20:11

    Шавкат Мирзиёев «Катта Қорасув» маҳалласига ташрифи давомида ёш истеъдодларга мусиқа асбоблари совға қилди

    29.06.2017, 19:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсда қандай сақланади?

    Дунё | 13 август, 09:33

    Қўқонда 120 минг доллар қалбаки купюраларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 август, 09:15

    Оқ уйда ишлаган, Оксфордни битирган, илмий даража олган: Голливуднинг энг ақлли актёрлари

    Кино | 13 август, 09:10

    “Украина келажакдаги уруш учун Россияга таянч бўладиган ҳудудларини бермайди” — Зеленский

    Дунё | 13 август, 09:07

    Марказий банк икки ойда 23 та банкни жаримага тортди

    Ўзбекистон | 13 август, 08:48

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсга олинди

    Дунё | 13 август, 08:30

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.