• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўрганишлар Ўзбекистон олий тиббий таълим соҳасида такрорланувчи мавзулар ва мутахассисликка оид бўлмаган фанлар кўплигини кўрсатди

    Олий тиббий таълим соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар тиббиёт кадрлари етишмовчилиги қопланишини 15 фоизга тезлаштиради. Бу ҳақда, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга асосланиб, вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг маълум қилишича, соҳанинг бирламчи тизимида кадрлар таъминотида номутаносибликлар бор. «Масалан, Ўзбекистон бўйича шифокорларнинг умумий сони 72 минг нафар бўлиб, ҳар 10 минг аҳолига нисбатан 23,5 нафарни ташкил этади. Аммо айрим вилоятларда бу кўрсаткич талаб даражасида эмас», — дейди вазир.

    Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 7 та олий тиббий таълим муассасалари ҳамда уларнинг ҳудудий филиалларида ҳар йили 2 мингдан ортиқ шифокорлар тайёрланмоқда. Вазирнинг тан олишича, мазкур ОТМларда бакалавриат босқичининг (даволаш иши) 7 йил давом этиши замон талабларига жавоб бермасди, бундан ташқари, «таълим учун асосланмаган ҳолда ортиқча молиявий маблағларни талаб этаётган эди».

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб даволаш иши, касбий таълим (даволаш иши), ҳарбий-тиббиёт иши (даволаш иши), педиатрия иши 6 йил, тиббий-биологик иш 4 йил, тиббий профилактика иши 5 йил этиб белгиланди.

    «Эътиборли томони, ҳозирги вақтда даволаш иши, касбий таълим (даволаш иши), ҳарбий тиббиёт иши (даволаш иши), педиатрия иши бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олаётган 2—5-босқич талабалари ҳам таълимни 6 йиллик ўқув дастури асосида давом эттириши кўзда тутилган», — дейди ССВ раҳбари Алишер Шодмонов.

    Айни вақтда, Алишер Шодмоновнинг таъкидлашича, ўрганишлар соҳада ўқув дастурларини янада такомиллаштириш вақти келганини кўрсатмоқда. «Ўқув соатларини таҳлил қилиб ўрганганимизда, ўқув дастурларидаги мавзуларнинг 15 фоизи ва ҳатто ундан ҳам ортиғи такрорланиши аниқланди. Бундан ташқари, бакалавриат ва магистратура босқичидаги ўқув режа ва дастурларда мутахассисликка оид бўлмаган фанларнинг кўплиги ҳам талабаларнинг ортиқча вақтини олиб, ихтисослик бўйича билим олишига сезиларли таъсир қилиб келмоқда», — дейди вазир.

    Шу муносабат билан, ҳозирги вақтда бакалавриат босқичи учун давлат таълим стандартлари қайта ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, Президент қарори билан олий тиббий таълимнинг клиникагача бўлган ва клиник фанлар блоклари бўйича ўқув соатлари салмоғи оширилиши, олий тиббий таълим стандартларини қайта кўриб чиқиш белгиланган.

    Касбий фанлар блоки кенгайтирилиб, ижтимоий-иқтисодий фанлар блокини 7 фоизгача қисқартириш, клиникагача ва клиникага оид фанлар учун соатлар ҳажмини 85 фоизгача кўпайтириш назарда тутилган. «Аввалги Давлат таълим стандартларида белгиланган ўқув режаларида гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки бўйича ўқув соатлари ҳажми 15—20 фоизгача эди. Асосий мутахассислик бўйича эса 40-50 фоизни ташкил қилган, холос», — дейди вазир.

    Соғлиқни сақлаш вазирининг таъкидлашича, тиббий таълим соҳасида Президент қарорлари асосида юз берадиган ўзгаришлар натижасида тиббиёт кадрлари етишмовчилиги қопланиши 15 фоизга тезлаштирилади, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишига эришилади, шунингдек, тиббий таълим халқаро стандарт талабларига мослаштирилади.

    29.06.2017, 21:01   Изоҳ (0)   9281
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш керак

    29.06.2017, 20:23

    Ўзбекистонда биринчи марта АҚШ университети бўлинмаси очилади

    29.06.2017, 20:11

    Шавкат Мирзиёев «Катта Қорасув» маҳалласига ташрифи давомида ёш истеъдодларга мусиқа асбоблари совға қилди

    29.06.2017, 19:54

    Формали кийим-бошларни ноқонуний кийиб юриш учун жавобгарлик белгиланади

    29.06.2017, 19:02

    Олимжон Умаров Ўзбекистон АКТ вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    29.06.2017, 18:37

    Ўзбекистон Президенти ихтисослашган олийгоҳларда кран ишлаб чиқариш бўйича факультетлар очиш кераклигини қайд этди

    29.06.2017, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда тиббий кўрик вақти беморига шаҳвоний шилқимлик қилган шифокорга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:30

    Зоминда 7 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланадиган маиший техника заводи ишга тушади

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:21

    Голливуд юлдузи Уилл Смит исмини ўзгартирмоқчи

    Кино | 22 июл, 17:20

    Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:09

    “Барселона” кейинчалик Рэшфордни сотиб олмаса, жарима тўлайди

    Спорт | 22 июл, 16:50

    АҚШдан Салвадорга депортация қилинган мигрантлар қийноққа солинди

    Дунё | 22 июл, 16:50

    Қатар афғонларга 700 та иш ўрни ажратади

    Дунё | 22 июл, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.