Қирғизистон президентлигига яна икки номзод мамлакат марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларини топширди. Бу ҳақда K-News маълум қилди.
42 ёшли Бакит Дегенбаев маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси раиси ҳисобланади. Иккинчи номзод — 62 ёшли Сайниддин Султаниддинов Латвия фирмаларидан бирининг Бишкекдаги ваколатхонасини бошқаради.
Олдинроқ марказий сайлов комиссиясига Темир Сариев, Назарбек Нишанов, Омурбек Текебаевнинг вакиллари, шунингдек, Рита Карасартова ва Арстанбек Абдилдаев ҳам ҳужжатларини тақдим этганди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти сайлови шу йил 15 октябрга белгиланган.
Изоҳ (0)