Ливия пойтахтидан Тунисга йўл олган БМТ миссияси ходимлари Триполидан 45 километр ғарбдаги Аз-Завия шаҳрида маҳаллий қуролли тузилмалар томонидан асир олинди. Бу ҳақда Ливиянинг «218» телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Телеканалга кўра, жангарилар уларни озод қилиш эвазига расмийлар томонидан Триполида ҳибсга олинган сафдошлари қўйиб юборилишини талаб қилиш ниятида.
Миссиянинг гаровга олинган барча аъзолари жабрланмагани ва соғ-саломат эканлиги, жангарилар эса ўзлари илгари сурган талабларга жавобни кутаётгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)