Америкалик тижоратчи Илон Маск унга тегишли Boring Company компанияси «Годо» машинаси ёрдамида Лос-Анжелес шаҳри (Калифорния штати) остидан ўтадиган туннелнинг биринчи секциясини қазиганини билдирди. Ушбу туннелдан автомобиль йўли ўтади, деб хабар беради «ТАСС».
«‘Годо’ бурғулашни бошлади ва ҳозиргина Лос-Анжелес туннелининг биринчи секциясини якунлади», — деб ёзди Маск Twitter’даги саҳифасида.
Тирбандликларга қарши кураш мақсадида шаҳар остидан автомобиль йўлини ўтказиш режаси ҳақида Маск ўтган йил декабрида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)