Россия Табиий ва аниқ фанлар академияси олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар халқаро ассоциацияси томонидан фан ва техника ривожига муносиб ҳиссасини қўшаётган 35 ёшгача бўлган олимлар ўртасида танлов ўтказди. Бу ҳақда Тошкент ахборот технологиялари университети ахборот хизмати хабар бермоқда.
Танловда Россия, Германия, Хитой, Шри Ланка, Озарбайжон, Болгария, Белорус, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатлардан 300 дан ортиқ ёш олим ўз ишланмалари билан иштирок этди.
Танлов якунлари бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг аудиовизуал технологиялар кафедраси ўқитувчиси Саида Бекназарова «Фан ва техникада хизмат кўрсатган арбоб» унвони билан тақдирланди.
Изоҳ (0)