Ҳукумат қошида махсус фонд ташкил этилаётган бўлиб, унинг маблағлари гўшт, ёғ, картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг мавсумий ўзгаришини юмшатишга қаратилади. Ушбу чоралар Президентнинг 23 июнга оид «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат товарлари билан ишончли таъминлашнинг кечиктириб бўлмас чоралари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб хабар беради UzNews.
Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда бош вазир етакчилигидаги республика комиссияси тузилиб, у асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини мониторинг ва назорат қилиб боради.
Бундан ташқари, ушбу комиссиянинг минтақавий бўлинмалари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Ички истеъмол бозорида нархларни барқарорлаштиришга кўмаклашиш фонди маблағлари гўшт, ўсимлик ва ҳайвон ёғи, ун, донли маҳсулотлар, картошка, сабзи, пиёз ва бошқа энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин ошиб кетишига йўл қўймасликка хизмат қилади.
Республика ва минтақавий комиссиялар зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:
- жойларда ижтимоий аҳамиятга эга асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг вақтида етказилиши ва реализациясини таъминлашни мувофиқлаштириш;
- ҳуқуқ-тартибот органлари билан биргаликда нархларнинг сунъий кўтарилишига йўл қўйилмаслигини назорат қилиш;
- МТРК, «Маҳалла» жамғармаси ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда фонд ҳисобидан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиши ва реализацияси жараёнларини самарадор жамоат назорати остига олишни таъминлаш.
Изоҳ (0)