2017 йилнинг 23 июнь куни, Чилонзор тумани ҳудудида, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида фуқаро Абдуқаҳҳор Азизов оғирлиги 6,2 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)