Group-IB криминалистик лабораторияси раҳбари Валерий Баулин Petya.A вирусининг ҳужуми оқибатида Россия ва Украинадаги 80 компания компьютерлари зарар кўрганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биздаги маълумотларга қараганда, Petya.A шифрловчи вируси ҳужуми натижасида Россия ва Украинада жойлашган 80 компания зарар кўрган», — дейилади баёнотда.
Айтилишича, ушбу хакерлик ҳужуми WannaCry вирусига алоқадор эмас. Ўз навбатида, Украина томони мазкур ҳужумларда Россияни айблади.
Баулиннинг сўзларига қараганда, вируснинг тарқалишини тўхтатиш учун 1024-1035, 135 ва 445 TCP-портларини ёпиш талаб этилади.
Изоҳ (0)