Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпинга Синчуань провинциясидаги кўчки натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
«Сизга ва бутун Хитой халқига мазкур ҳодиса сабабли самимий таъзия билдираман, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларимни етказишингизни сўрайман», — дейилади давлат раҳбарининг мактубида.
Айни пайтда кўчки оқибатида 24 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Яна 118 киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда. Воқеа жойида 3 минг қутқарувчи ишламоқда.
Изоҳ (0)