Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия президенти Владимир Путин Қримдаги «Артек» оромгоҳида болалар билан учрашувида қаҳрамонларини «ранжитмайдиган» репортажлар тайёрлашни журналистлар фаолиятининг асосий тамойилларидан бири деб атади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Воқеаларни қандай мезонлар асосида баҳоланиши ўта муҳим. Балки бу энг асосий масаладир? Учрашув қатнашчилардан бири айтганидек, улар тайёрлаётган репортажлар қаҳрамонлари ранжимасликлари учун», — деди Путин.

Путинга оромгоҳда медиаотрядда шуғулланаётгани, журналистлар бу ердаги болаларга мақолалар ва репортажларни қандай тўғри тайёрлаш ҳақида маслаҳат беришлари мумкинлигини билдирган донецклик Таня Бондарь Россия президентининг ушбу фикрига қўшилди. У эса икковларида журналистикага «умумий ва амалий ёндошув» мавжудлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, расмий Киев Владимир Путиннинг Қримга ташрифи муносабати билан Россия ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси йўллади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар