Ироқ ҳукумат кучлари Мосул шаҳрининг тарихий қисмидаги охирги участкаларни забт этмоқда, у ерда ИШИД гуруҳининг 200 нафар жангариси бекинган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ироқ армияси қўмондонлигидаги манбаларга таяниб ёзилишича, операцияда армия махсус кучлари, федерал полиция ва ИИВ тез таъсир кучлари иштирок этмоқда. Жангарилар шаҳарнинг Дажла дарёси ғарбий соҳилидаги 500 квадрат метр ҳудудни назорат остида ушлаб турибди. Ушбу ҳудудда аҳоли зич яшайди.
Жангарилар ал-Фаруқ маҳалласида, ан-Нурий масжиди яқинида тўпланган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)