Россия мезбонлик қилаётган футбол бўйича Конфедерациялар кубогида бугун — 24 июнь куни «А» гуруҳининг сўнгги тур беллашувлари бўлиб ўтади.
Ўтган тур Россияни Криштиану Роналдунинг голи эвазига мағлуб этган Португалия терма жамоаси гуруҳ етакчиси бўлиш учун Янги Зеландияга қарши саф тортади. Океаниялик футболчилар дастлабки икки турда имкониятни бой берган. Шу важдан келиб чиқилса, бугун португалиянинг имкониятлари юқорироқ бўлиши мумкин.
Мексика ва Россия термалари иштирокидаги беллашув эса катта эҳтимол билан гуруҳдан чиқадиган иккинчи жамоа номига ойдинлик киритади. Бунда америкалик футболчиларнинг имконияти кўпроқ. 2-турдан кейин Мексикада 4, Россияда 3 очко мавжуд. Шундан келиб чиқилса, бугун мексикалик футболчиларни дуранг ҳам қаноатлантиради.
Гуруҳдаги сўнгги тур беллашувлари бир вақтда — Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.
Изоҳ (0)