Покистон шимоли-ғарбида амалга оширилган икки портлаш қурбонлари сони 25 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Geo TV’га таянган ҳолда «РИА Новости» ёзмоқда.
Портлашлар Парачинар шаҳрининг савдо қисмида амалга оширилди. У ерда маҳаллий аҳоли Рамазон ойининг тугаши муносабати билан дўконларда тўпланган эди.
Шунингдек, 70 киши жароҳатлангани билдирилмоқда.
23 июнь, жума куни Покистонда иккинчи теракт уюштирилиши. Бир муддат илгари Кветта шаҳрида, Белужистон вилояти полицияси бошлиғининг офиси яқинида портлаш амалга оширилгани хабар қилинган эди. Унинг оқибатида 11 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)