Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси ва Қозоғистондаги элчихонаси томонидан Оқмўладаги йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари шахсини аниқлаш, жароҳат олганларга зарур ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Казинформ»

Фото: «Казинформ»

Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 июнь куни Қозоғистоннинг Оқмўла вилояти ҳудудида Волгограддан (Россия) Чимкентга кетаётган автобус ағдарилиб тушди. ЙТҲ оқибатида 9 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 17 нафари жароҳат олди.

Икки қаватли Mercedes автобусида жами 50 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар