Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 22 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди каби Фарғона вилоятини ҳам ҳар томонлама ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, улкан бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш борасида аниқ режа ва мақсадлар баён этилган эди.

ЎзА агентлигининг маълум қилишича, Президент Фарғонага ташрифи давомида мазкур режалар ижроси, истиқболдаги лойиҳалар билан танишади, халқ билан мулоқот қилиб, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар