Россия ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати («Россельхознадзор») Челябинск бошқармаси ходимлари Ўзбекистондан келтирилган 3 тонна ўрик ва 17 тонна гилос вилоятга киритилишини ман этди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Маҳсулотлар қайтарилишига ҳақиқий бўлмаган фитосанитар сертификатлар сабаб бўлди: уларда кўрсатилган маълумотлар амалдагисига тўғри келмади.
Юк «Россельхознадзор» инспекторлари назорати остида ортига қайтарилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Россельхознадзор» Новосибирск бўлими Ўзбекистондан борган 19 тонна помидорни қабул қилмагани билдирилганди.
Изоҳ (0)