Польша сейми (парламенти) коммунизм ва бошқа тоталитар тузум пропагандасини тақиқлаш тўғрисидаги қонунга киритилиши таклиф қилинган ўзгартишларни маъқуллади. Ўзгартишлар бинолар ва объектларга тааллуқлидир, деб хабар беради «Газета.ru».
Ҳужжат тоталитар тузумларни тарғиб қилувчи ёки уларни ёқловчи ёдгорликларнинг бузиб ташланишини кўзда тутади. Улар қаторида Қизил армияга бағишланган ёдгорликлар бор.
Қонунни 408 депутат маъқуллади, етти киши қарши чиқди, 15 киши овоз беришдан тийилди.
Қонун қабристонларда жойлашган ва оммавий жойларда ўрнатилмаган ёдгорликларга тааллуқли эмас.
Изоҳ (0)