Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2017 йил 20 июнда Олмалиқ шаҳрида ички ишлар идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Олмалиқ шаҳрида яшовчи уй бекаси, 1990 йилда туғилган Н.Х. уйида фоҳишахона ташкил этгани аниқланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ маълум қилди.

Фуқаро Н.Х. Олмалиқ шаҳрида яшовчи вақтинча ишсиз 1991 йилда туғилган Г.Т. ва Пискент туманида яшовчи вояга етмаган 2000 йилда туғилган Ш.Ж.га 40 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилиш учун хона ажратиб берган.

Ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар