Қуддуснинг Winners аукцион уйи ХХ асрнинг буюк физик олими Альберт Эйнштейннинг олтита хатини кимошди савдосида сотди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Исроилдаги сотувлар иштирокчиларидан бири хатлар учун 210 минг доллар тўлади. Аукцион ташкилотчилари хатлардан 33–49 минг доллар ишлашни режалаштирган эди.
Хатлар 1951–1954 йилларда ёзув машинкасида инглиз тилида ёзилган. Улар Эйнштейн томонидан имзоланган бўлиб, физикнинг қўлда ёзган аннотацияларини ўз ичига олади.
Эйнштейннинг ҳамкасби Дэвид Бомга ёзган хати энг қиммат нархда — 84 минг долларга сотилди.
«Агар Худо дунёни яратган бўлса, унинг вазифаси дунёнинг ўрганилишини осон қилиб қўйиш бўлмаган», — дейилади мазкур хатда.
50,4 минг долларга баҳоланган яна бир мактубда Эйнштейн квант назариясининг эҳтимоллар назарияси билан алоқадорлиги борасида фикр юритади.
Изоҳ (0)