Нью-Йорк мэри Билл де Блазио шаҳардаги охирги циркни ёпишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, The New York Post нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, гап 20 йил муқаддам иш бошлаган UniverSoul Circus цирки ҳақида кетмоқда.
Циркнинг ёпилишига асосий сабаб сифатида экзотик ҳайвонлар иштирокидаги чиқишлар кўрсатилмоқда. Шу ҳафтада шаҳар маъмурияти жониворлар ҳаёти ва соғлиғига зарар келтирувчи шоуларни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Ҳужжат қабул қилинган тақдирда цирк Нью-Йоркни тарк этишга мажбур бўлади.
Цирк вакиллари, ўз навбатида, жониворлар хавфсиз шароитда ишлашини, уларга ўта меҳрибон муносабат кўрсатилаётганини айтмоқда.
Агар цирк шаҳарни тарк этса, унинг маҳаллий ходимлари ишсиз қолади, улар билан ҳамкорлик қилувчи айрим компаниялар эса жиддий зарар кўради.
Изоҳ (0)