Тошкент шаҳрида «Қозоғистон» кинотеатри ва Юнусобод тумани ҳокимлиги оралиғида жойлашган Амир Темур шоҳ кўчасидаги пиёдалар йўлаги ёпиб қўйилди. Ҳозирда ўтиш жойида қаторасига металл тўсиқлар ўрнатилган. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Ўтиш йўлаги ёпиб қўйилганига қарамай, пиёдалар металл тўсиқдан ошмоқда. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
Ушбу ёпиқ йўлак ёнида, яъни «Минор» метроси яқинидаги чорраҳада 3 дақиқада етиб борса бўладиган бошқа пиёдалар йўлаги мавжуд.
Аввалроқ «Қозоғистон» кинотеатри олдидаги мазкур ўтиш йўлаги бир неча маротаба пиёдалар иштирокидаги ЙТҲга сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)