Отабек Исроилов Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
У аввалроқ Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Туробжон Жўраевнинг ўрнини эгаллади.
Отабек Исроилов 2016 йилдан буён Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Бекобод шаҳрига Зафар Файзуллаев ҳоким этиб тайинланди. У 2014—2017 йилларда Ўртачирчиқ туманидаги «Тўйтепа Зафар мевалари» фермер хўжалигини бошқарган, 2001—2011 йилларда Янгийўл тумани ҳокими вазифасида ишлаган.
Изоҳ (0)