Душанбеда Ravon автомобилларини сотиш маркази очилади. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.
Тожикистон пойтахтига икки кунлик ташриф билан келган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов маҳаллий ҳукуматнинг юқори мартабали мансабдорлари ҳамроҳлигида бўлажак объект қуриладиган жойни кўздан кечиради.
Таркибига турли вазирлик ва ташкилотларнинг 17 нафар вакили ҳамда 40 нафар тадбиркор кирган Ўзбекистон делегацияси бугун, 20 июнь куни савдо-иқтисодий, инвестиция ва бошқа соҳаларда музокаралар олиб боради.
Мазкур музокараларда Тожикистон делегациясига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Давлатали Саид бошчилик қилади. Шунингдек, Душанбе мери Рустам Эмомали билан учрашув ҳам кўзда тутилган.
21 июнь куни Душанбеда ўзбек-тожик бизнес-форуми ўтказилади.
Изоҳ (0)