Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов бошчилигидаги делегация 23 июнь куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгашининг 74-йиғилиши ишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Йиғилишда МДҲга аъзо давлатларнинг иқтисодий соҳадаги ҳамкорлигига оид амалий масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 июнь куни Улуғбек Рўзиқулов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида Ўзбекистон—Тожикистон музокараларини ўтказади.
Изоҳ (0)