2017 йилнинг 18 июнь куни Миробод туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида «Ҳаёт» қаҳвахонаси олдида Жамшид Хожибоев текшириб кўрилганида унинг ёнидан оғирлиги 118,65 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда кўп миқдорда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)