• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Миллионерлар апокалипсисга тайёргарлик кўрмоқда

    АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Иқлим бўйича Париж келишувидан чиқишнинг эълон қилиниши кутилмаган оқибатларга олиб келди. Борган сари кўпроқ америкалик миллионерлар экстремал об-ҳаво шароитлари юзага келиш эҳтимолининг ошишидан хавфсираб  махсус барпо этилган бошпаналарга қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади «Газета.ru».

    Фото: «Газета.ru»

    Фото: «Газета.ru»

    Охирги вақтларда тобора кўпроқ америкалик миллионерлар турли тоифадаги ҳалокатлар — қутблар силжишидан тортиб ядро урушига тайёргарлик кўришни бошламоқда. Бундай тайёргарликнинг босқичларидан бири сайёранинг нисбатан хавфсизроқ ҳудудларидан ер харид қилиш кўринишида кечмоқда.

    АҚШнинг марказий қисми — Колорадо, Монтана, Небраска, Нью-Мексико, Шимолий Дакота, Техас ва Вайоминг каби штатлари «охир замон»дан кейинги кескин шароитларда яшаш учун мос келади деб ҳисобланади. Уларда иқлим юмшоқроқ бўлиб, океанлар (қутблар эрий бошлаган ҳолатда кенг кўламли сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин бўлган) эса анча узоқда жойлашган.

    Forbes маълумотига кўра, ушбу штатларда аллақачон америкалик бойваччалар томонидан барпо этилган бир нечта мустаҳкам бомбапаноҳгоҳ мавжуд.

    LinkedIn асосчиларидан бири ва машҳур инвестор Рейд Хоффман The New Yorker нашрига жорий йилнинг январида берган интервьюсида ҳикоя қилишича, Кремний водийсидаги 50 фоиздан ортиқ миллиардерлар ўзига хос «апокалипсисдан суғурта», масалан, ерости бункерлари харид қилган.

    Фото: «Газета.ru»

    Фото: «Газета.ru»

    Forbes журналисти Жим Добсоннинг сўзларига қараганда, кўпчилик миллионерлар исталган дақиқада бошпанага қочиш учун тайёр самолётларга эга, бункерларда эса автомобиллар, мотоцикллар, қурол-яроғ ва электр энергиясининг автоном генераторлари бор.

    Бироқ ҳозирча ҳеч бир миллиардер марказий штатлардан сотиб олинган катта ўлчамдаги ерлар апокалипсисга тайёргарлик кўриш учун харид қилинганлигини тан олмади.

    Ўз даромадини кабел ва коммуникация технологиялари соҳаси орқали қўлга киритган Жон Мелоун АҚШда йирик хусусий ер эгаларидан бири ҳисобланади. Унга тегишли бўлган олти штатдаги ҳудуд 2,2 миллион акрдан (9 минг квадрат метр атрофида) ошади. Бу эса Делавер штати майдонидан икки баробар ёки Манхэттен оролидан 151 марта каттароқдир. 2011 йилда Мелоун Forbesга ерларни харид қилиш одатий инвестиция эканлиги ва ўз ерларида балиқ овлаш, баъзан эса қушларни овлашни хуш кўришини маълум қилган эди.

    Медиамагнат Тед Тернер Колорадо, Канзас, Монтана, Небраска, Нью-Мексико ва Жанубий Дакотада 2 миллион акр (8 минг квадрат километр) ер майдонига эга. Ана шундай катта ер эгаларидан яна бири Amazon раҳбари Жефф Безосдир.

    Кўчмас мулк сотишга ихтисослашган компаниялар бундай қулай вазиятни қўлдан чиқармасдан, қиймати уч миллион доллардан бошланувчи премиум классдаги бошпаналарни тобора кўпроқ қурмоқда.

    Ҳарбий базалар ёки ракета учириш учун мўлжалланган конларда қурилган мазкур уйлар махсус хавфсизлик функциялари, масалан ядро портлашидан ҳимоя қилувчи эшиклар, зирҳли автомобиллар ҳамда озиқ-овқат ва сув заҳираларига эга.

    Даллас яқинида (Техас штати) бир йўла 400 та ерости кўп хонадонли уй (1 600 одамга мўлжалланган) қурилмоқда. Уларнинг баҳоси 300 миллион доллардан бошланади. Унинг яратувчилари Trident Lakes лойиҳасини тўлиқ жанговар шайликдаги беш юлдузли курорт деб атамоқда. 700 акр (уч квадрат километр) майдонда нафақат уйлар, балки гольф учун майдон, спа-марказ, бассейнлар, югуриш йўлакчалари, от спорти комплекси, дўконлар ва ресторанлар ҳам жойлашади. Тhe Houston Chronicle маълумотига кўра, аҳоли у ерда 2018 йилдан яшай бошлаши мумкин.

    Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур уйлар эркин сотувда пайдо бўлмаса керак. Ҳозирча қурувчи компаниялар шахсий таклифномаларни тарқатмоқда, қолган истовчилар учун сайтда махсус анкета тўлдириш таклиф этилмоқда. Унда ёши, маълумоти, судланганлик ва ҳатто экстремал вазиятларда ўзини қандай тутиши ҳақидаги саволларга жавоб бериш керак бўлади.

    20.06.2017, 15:48   Изоҳ (0)   19371
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мосулдаги портлашда жароҳат олган француз журналистларидан бири вафот этди 

    20.06.2017, 15:20

    Sky News Лондонда масжиддан қайтаётган мусулмонлар устига бостириб борган юк машинаси ҳайдовчисининг исми-шарифини маълум қилди 

    20.06.2017, 14:53

    АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурияда самолётлар жойлашувини ўзгартиришга қарор қилди

    20.06.2017, 14:40

    Колумбияда Нидерландиялик икки журналист ўғрилаб кетилди

    20.06.2017, 14:30

    Афғонистондаги АҚШ ҳарбий базасининг 8 нафар қўриқчиси номаълум кишилар томонидан отиб ташланди

    20.06.2017, 13:59

    АҚШ бошчилигидаги коалиция зарбасидан сўнг Сурияда 12 нафар фуқаро ҳалок бўлди

    20.06.2017, 13:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.