Фарер ороллари аҳолиси ҳар йилнинг ёзидаги каби китларни оммавий тарзда ўлдира бошлади. Бу ҳақда The Independent хабар берди.
Миграция чоғида жониворлар соҳилга яқин сузиб келади. Маҳаллий аҳоли вакиллари қайиқларда сутемизувчиларни саёзликка қувиб бориб, у ерда ўлдиради, сўнг таналарини соҳилда майдалайди.
Ёзги ойларда ушбу маросим туфайли мингга яқин жонивор ҳалок бўлади. Кит гўшти Фарер оролларида озиқ-овқат маҳсулоти сифатида ишлатилади, аммо ёзда бу маҳсулот керагидан бир неча баробар ортиқ етказилади. Натижада кит гўшти омборхоналарда қолиб кетади ва бузилади.
Китларни ўлдириш маҳаллий анъана ҳисобланиб, қонун билан тақиқланмаган. Аммо жониворлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоячилари бундай ваҳший одатларга қарши курашади. Улар жаҳон ҳамжамияти эътиборини китларнинг азоб-уқубатларига қаратишга уриниб келади.
Изоҳ (0)