• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев тадбиркорлик фаолияти ривожини тубдан ўзгартирувчи янги фармонни имзолади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» Фармон қабул қилди. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилди.

    Фото: Trend

    Фото: Trend

    Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

    а) тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида — тадбиркорлик субъектларини, айниқса ўз фаолиятини йўлга қўйиш даврида уларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли муҳофазасининг кафолатларини кучайтириш, жадал ривожланишига ҳар томонлама кўмак бериш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг устуворлик роли ва дахлсизлигини таъминлаш, республикамиз туманлари ва шаҳарларида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жумладан:

    ваколатли органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда унинг натижаларини тизимли асосда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ваколатли органларга тақдим этиш;

    тадбиркорлик фаолияти соҳаси қонунчилигининг, аввало маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишнинг амалий механизмини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолияти бўйича мустақил баҳолашни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

    давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ва ходимларига нисбатан шикоят аризалари берган тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш;

    тадбиркорлик субъектлари фаолияти мониторингини амалга ошириш ҳамда улар фаолияти текширувларида Палата аъзоларининг иштирок этишини таъминлаш.

    б) ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида — тадбиркорлик фаолияти соҳаси қонунчилигини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фаолияти соҳасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётга жорий этилиши устидан жамоат экспертизасини ташкил этиш ва жамоат назоратини кучайтиришга кенг жалб қилиш, жумладан:

    тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳити ва инвестиция муҳитини шакллантириш бўйича давлат дастурлари, шунингдек, ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

    тадбиркорлик субъектларини ишбилармонлик муҳити ҳолатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга кенг жалб қилиш, тадбиркорлик тузилмалари билан биргаликда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини, жумладан, саноат, транспорт, қурилиш, молия, ахборот-коммуникация технологиялари, савдо ва хизматлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа соҳалар бўйича эксперт кенгашларини ташкил этиш орқали ташкил этиш;

    тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини мустаҳкамлаш, уларнинг ривожланишини рағбатлантиришни кучайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

    республикамиз туманлари (шаҳарлари), вилоятлари кесимида жойлардаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ҳамда қонунчиликдаги меъёрлар ва талабларнинг амалга оширилиши натижалари бўйича ҳар чоракда таҳлил ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа ваколатли органларга уларни яхшилаш бўйича таҳлилий материаллар ва таклифларни тақдим этиш.

    в) тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида — тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва янада ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш, давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектлари хизматларидан фойдаланиш бўйича имкониятлар ва шароитлар яратиш, маслаҳат ёрдами ва ахборот таъминотини тақдим этишда қуйидагилар орқали кўмаклашиш:

    янгидан фаолият бошлаётган тадбиркорларни жойлаштириш учун бизнес-инкубаторлар фаолиятини яратиш ва ташкил этиш ҳамда уларга бизнес-режаларни тайёрлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олиш ва амалий масалаларни ҳал этишда эксперт, ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш;

    тадбиркорларнинг инвестиция ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича амалий кўникмаларни ўзлаштириши, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ зарур ахборотларни олишига ёрдам бериш;

    тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда, улар фаолияти бўйича текширувлар ўтказилганида тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ва юридик ёрдам кўрсатиш;

    молиявий ва товар-хом ашё ресурслари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, технологик машиналар ва қурилмалар, ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, ер майдонларидан фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатиш;

    Савдо-саноат палатаси аъзолари ва ҳамкорлари иштирокида жамоатчилик асосида қўмиталар, ишбилармонлик ва мувофиқлаштириш кенгашларини ташкил этиш;

    инновация тадбиркорлигини жорий этишга, «стартап» лойиҳалар, ёшларнинг, аввало олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг ўз бизнесини ташкил қилиш ва юритишга, шунингдек, аҳоли бандлиги ва даромадларининг жадал ўсишини таъминлашга хизмат қиладиган кичик, хусусий ва оилавий тадбиркорлик, касаначиликнинг турли шаклларини жадал ривожлантиришга фаол кўмаклашиш.

    г) давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида — давлат ҳокимиятининг барча тармоқлари — қонунчилик, суд ва ижро этувчи ҳокимиятлар, шунингдек, банк-молия ташкилотлари ва бозор инфратузилмасининг бошқа субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлашни мосланувчанлиги ва натижадорлигига хизмат қиладиган самарали ўзаро ҳамкорлик тизимини ва янги иш шаклларини жорий этиш, жумладан:

    тадбиркорлик субъектлари билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, жойлардаги барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари ўртасида ўзаро муносабатларни самарали ташкил этишга кўмаклашиш, «тўғридан-тўғри ва қайта алоқа» тамойили бўйича ўзаро ҳамкорликнинг амалий ва самарали механизмини яратиш;

    тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, ваколатли органларга кўриб чиқиш учун тақдим этиш, шунингдек, уларнинг ижро этилиши устидан мониторинг олиб бориш ва таҳлил қилиш;

    вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар, шунингдек, давлат хизматлари тақдим этувчи хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.

    д) тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида – тадбиркорлик тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини тубдан ошириш, иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, ҳар бир туман ва шаҳарларда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доимий курсларини қуйидаги усуллар орқали ташкил этиш:

    Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Республика тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари билан, жумладан, касб-ҳунар коллежлари негизида машғулотлардан бўш вақтларида, ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;

    марказ фаолиятининг йўналишлари бўйича халқаро молия институтлари, хорижий донорлар ва чет давлатларнинг тадбиркорларни ўқитиш бўйича муқобил марказлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;

    тадбиркорларга бизнес юритиш асослари, бизнес-режалар тузиш, тадбиркорлик фаолияти соҳасида қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа зарур фанларга ўқитишни ташкил этиш бўйича тадбиркорлик субъектлари учун ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш;

    тадбиркорларга ходимларни танлаш ва ўқитишда, уларнинг касб малакасини доимий оширишда кўмаклашиш, ҳудудлар ва тадбиркорлик соҳаларида малакали кадрларга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлашга давлат буюртмаларини шакллантиришда иштирок этиш;

    таълимни ташкил этиш учун олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари, амалиётчи-мутахассислар, юқори натижаларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

    э) ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш соҳасида – республикамиз тадбиркорлик субъектларининг халқаро ишбилармонлик ҳамжамиятига интеграциялашуви, маҳаллий корхоналар маҳсулотларининг ташқи бозорларга чиқарилишини таъминлаш, миллий брендларни хорижда фаол илгари суриш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни, шунингдек, замонавий технологияларни жалб этиш, жумладан:

    бизнес-форумлар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил этиш ва уларда маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш;

    тадбиркорлик субъектларига ишончли ҳамкорлар, янги бозорларни излаш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш, экспорт турларини кенгайтириш ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилишда ёрдам кўрсатиш;

    ташкил этилган кичик саноат ва эркин иқтисодий зоналарда ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга оид лойиҳаларни амалга ошириш доирасида тадбиркорлик субъектлари, жумладан хорижий инвесторларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;

    мазкур вазифаларни амалга оширишда республикамизнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчилари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг чет элдаги ваколатхоналари билан фаол ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.

    Фармон билан юқоридаги вазифаларни бажариш учун Савдо-саноат палатасига бир қатор ҳуқуқлар берилди. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди.

    20.06.2017, 11:14   Изоҳ (0)   71946
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рамазон муносабати билан Real House кўчмас мулк сотиб олишда чегирмаларни тақдим этади

    20.06.2017, 10:36

    Россияда ўзбекистонлик таксичи йўл ҳақини мобил дастур орқали тўлаган йўловчиларни дўппослади (видео)

    20.06.2017, 08:57

    Улуғбек Рўзиқулов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Душанбега боради

    19.06.2017, 20:51

    Ота эътиборидан маҳрум ўзбекистонлик болалар, мактабларга қайтиши мумкин бўлган 11 йиллик таълим, 2017 йилда ўқувчи қабул қилмайдиган Боровский коллежи ва куннинг

    19.06.2017, 20:42

    Бектемирда вояга етмаган қизни «ғайритабиий усул»да зўрлаган шахс қўлга олинди

    19.06.2017, 19:55

    Андижон вилоятида Labo’нинг салонидан 20 млн сўм ўғирлаб кетилди

    19.06.2017, 19:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.