Францияда 577 сайлов округидан 213 тасида парламентга сайловларнинг якуний натижалари маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ манбаларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Франция президенти Эммануэль Макроннинг «Олға!» ҳаракати вакиллари мазкур сайлов округларидан 100 тасида ғалаба қозонди. Яна 11 та округда уларга иттифоқдош бўлган МоDеm партияси номзодларининг қўли баланд келди.
«Республикачилар» партияси 47 та, Социалистик партия 13, «Демократлар ва мустақиллар иттифоқи» эса 12 та депутатлик мандатини қўлга киритди.
Францияда парламент қуйи палатасига сайловларнинг иккинчи босқичи 18 июнь, якшанба куни асосан ўз якунига етди.
Изоҳ (0)