16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Учрашувда олий ва юқори даражалардаги Ўзбекистон—Қозоғистон учрашувлари чоғида эришилган икки томонлама келишувларни амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)