Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида шаҳар, туман фаоллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Йиғилишда аҳоли турмуш даражасини янада ошириш, бандликни таъминлаш, таълим масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакат тараққиётини янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётгани қайд этилди.
Изоҳ (0)