2017 йилнинг 14 июнь куни ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида Шайхонтоҳур туманида Ўткир Зоиров уйининг ҳовлисида қонунга хилоф равишда 3 туп наша экиб, етиштираётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)