Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Қашқадарё вилояти аҳолисининг кам таъминланган ҳамда меҳнат лаёқати чегараланган қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида қарийб 100 кишига моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Facebook’даги Халқ билан мулоқот саҳифаси маълум қилди.
Фуқароларга тикув машиналари, ногиронлар аравачалари, эшитиш аппаратлари, ҳассалар, даволанишга бепул йўлланмалар берилди ҳамда 150 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)