АҚШ президенти Дональд Трамп Конгресснинг икки палатасидаги турли қўмиталарда ўтган эшитувлар, тергов ва суриштирувлар унга нисбатан илгари сурилган Россия билан алоқалар ҳақидаги айбловларни исботлаб бера олмаганини таъкидлади. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Менинг ‘руслар билан тил бириктиришим’ борасидаги етти ойлик суриштирув ва эшитувлардан сўнг ҳеч ким бирорта бўлса ҳам далил келтира олмади. Ачинарли!» — деб ёзди президент.
https://twitter.com/realDonaldTrump/status/875682853585129472
Федерал қидирув бюроси Россия АҚШдаги 2016 йилги президент сайловига аралашгани борасидаги тахминларни етти ойдан буён текшириб келади.
Изоҳ (0)