14 июнь, чоршанба куни жангарилар Сомали пойтахти Могадишо шаҳридаги Posh Treats меҳмонхонаси яқинида автомобилни портлатиб юборди, шундан сўнг Pizza House ресторанига бостириб кирди ва бир неча кишини асирга олди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Уюштирилган иккита ҳужум оқибатида кўплаб инсонлар жабр кўрди. AP агентлигининг маълум қилишича, камида 17 киши ҳалок бўлган ва 26 киши жароҳат олган. Бошқа бир манбанинг хабар беришича, 12 киши ўлдирилган, 30 киши жароҳат олган. Жабрланганлар орасида хорижликлар, жумладан, бир нафар Сурия фуқароси ҳам бўлган.
Ҳужумни уюштирган жангариларнинг икки нафари полиция томонидан отиб ўлдирилган. Асирга олинганларнинг 10 нафари бинодан олиб чиқилган. Ресторан ичида яна бешта террорчи бор. Жангарилар махсус хизмат вакилларининг зарбасига қаршилик кўрсатиш мақсадида бинодаги электр таъминотини ўчириб қўйган. Бино ичида яна неча киши борлигини аниқланмоқда.
Ҳужум учун масъулиятни Аш-Шабоб террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олди.
Изоҳ (0)