Малайзия ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти радарлардан йўқолиб қолди. Бу ҳақда Channel NewsAsia телеканали Малайзия Қироллик ҲҲКга таяниб хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг маълумотларига кўра, ҳаво кемаси Малайзиянинг Паханг штати, Куантан шаҳридаги ҳарбий базани маҳаллий вақт билан 11:00 (Тошкент вақти билан 08:00) атрофида тарк этган, ярим соатдан сўнг у билан алоқа узилган.
Айни пайтда қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)