Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги даштга Бойқўнғирдан учирилган «Союз-2.1а» элтувчи ракетаси қисмлари қулаб тушиши натижасида ёнғин юзага келди, оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, яна бир киши жароҳатланди, деб ёзади «Интерфакс» Қозоғистон ИИВ вакилига таяниб.
Талап қишлоғидан 20 км жануби-ғарбда «Прогресс МС-06» транспорт юк кемасини олиб кетаётган элтувчи ракета қисмлари белгиланган ҳудудга тушгани, бироқ қуриган ўтлар ёниб кетгани ҳақида 14 июнь куни 18:04 (Тошкент вақти билан 17:04)да хабар келиб тушган. Бир ярим соатлардан кейин эса Жезказган шаҳридан 40 км наридаги дашт ёнаётгани ҳақида хабар беришган.
Ёнғин оқибатида 1964 йилда туғилган фуқаро куйиш натижасида ҳалок бўлди, 1968 йилда туғилган фуқаро касалхонага ётқизилди, улар элтувчи ракетанинг ажралувчи қисмларини тўплаш ишларини бажараётган бўлган.
61 киши ва 22 та техника иштирокида ёнғинни бартараф этишган.
Изоҳ (0)