Россия Тергов қўмитаси Приволжск транспортда тергов бошқармаси Бошқирдистонда поезд томи устида селфига тушмоқчи бўлган 16 ёшли қизнинг жароҳатланишини текширмоқда. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса 12 июнь куни тушки пайт Янаул бекатида рўй берди. Ўсмир қиз суратга тушиш учун юк поезди томига чиққанди.
«Қиз суратга тушишга улгурмади, чунки 27 минг вольт кучланишдаги электр токи зарбасини олди. Танасининг 90 фоизи куйиб, жонлантириш бўлимига жўнатилди. Қизнинг ҳаёти учун шифокорлар курашмоқда, бироқ унинг ҳолати ўта оғир деб баҳоланмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)