Россия президенти Владимир Путин тўғридан-тўғри эфирдаги мулоқот чоғида фуқароларга ўз набиралари ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Россия етакчисининг сўзларига қараганда, унинг катта набираси болалар боғчасига боради.
Шу билан бирга, у қизларининг болалари ҳақида кўп нарса айтиб бера олмаслигини тан олди.
«Улар ‘қон шаҳзодалари’ бўлиб ўсишини хоҳламайман, бунинг учун болалар жамоасида улар билан оддий муносабатда бўлишлари керак. Улар нормал одам бўлиб ўсишини хоҳлайман», — деди Путин.
Президент набираларининг отини ва ёшини ошкор қилиши билан улар ҳақидаги бошқа маълумотлар ҳам юзага чиқишини айтди.
«Менда ҳаммаси яхши. Мени тўғри тушунишингизни ва позициямга тўғри ёндашишингизни сўрайман», — қўшимча қилди Путин.
Шунингдек, Россия раҳбари яқинда иккинчи набираси туғилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)