«Владимир Путин билан тўғридан-тўғри алоқа» жонли эфири вақтида SMS-хабарлар орқали ёзилган саволлар экранда кўрсатилмоқда, деб хабар берди «Газета.ru».
«Рогозин ўз ўғлини ишга жойлаштирди. Балки, у менинг ўғлимни ҳам ишга жойлаштирар?» — шу каби хабарлар студиядаги экранда ёки телеэкран титрларида пайдо бўлмоқда.
«Биринчи хонимни қачонгача кутамиз?», «Балки, сиз чарчагандирсиз ва дам олишингиз керакдир?», «Трамп қачон Москвага келади?» ва бошқа шу турдаги кўплаб саволлар трансляциянинг дастлабки бир ярим соатида тўғридан тўғри эфирда пайдо бўлди.
Изоҳ (0)