АҚШ президенти Дональд Трамп қонунийлик таъминланишига тўсқинликда гумон қилиниб, тергов остида бўлиб турибди. Бу ҳақда The Washington Post маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Давлат раҳбарига қарши текширувни Трамп сайлов штабининг Россия билан алоқаларини текшириш бўйича махсус маслаҳатчи Роберт Мюллер олиб бормоқда.
Нашрга кўра, Миллий разведка директори Дэниел Коутс, Миллий хавфсизлик агентлиги раиси Майк Рожерс, шуниндек, мазкур агентлик раҳбарининг собиқ ўринбосари Ричард Лежетт Мюллернинг ходимларига мазкур иш бўйича кўрсатма беришга рози бўлди.
Трамп томонидан қонунийлик таъминланишига тўсқинлик қилишга оид тергов у ФҚБ директори Жеймс Комини бўшатганидан бир неча кун ўтиб бошлангани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)