АҚШнинг Шимолий Каролина штатида яшовчи 32 ёшли Тиффани Жонсон эри билан июнь ойи бошида Багам оролларида дам олаётганида акула ҳужуми оқибатида қўлининг бир қисмидан ажралди. Бу ҳақда Huffington Post хабар бермоқда.
Тиффани ниқоб ва найча тақиб, денгизга шўнғиганда турткини пайқади: акула унинг ўнг қўлини тишлашга улгурганди. Аёл қўлини тортиб олишга уринди, бироқ йиртқич қўйиб юбормади ва тирсагигача узиб олади.
Тиффанининг қичқириғини эшитган турмуш ўртоғи сувга сакраб, уни қайиққа олиб чиқди. Кўп қон йўқотганига қарамай, уни Багам ороллари пойтахти Нассаудаги касалхонага етказишга улгурилди.
Операциядан сўнг Жонсон Шимолий Каролинадаги тиббий марказга олиб келинди. Ҳозирда у билан жарроҳлар ва протез мутахассислари шуғулланишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)