Эрта тонгда кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган ёнғинни ўчириш ҳамда у ердаги аҳолини қутқариш учун биринчи бўлиб мусулмонлар ёрдамга шошди, деб хабар берди Islam-today.
Ёнғин 24 қаватли бинода саҳарлик вақтида содир бўлган. Мусулмонларнинг кўпчилиги ухлаётганларни уйғотиш мақсадида барча эшикларни тақиллатиб чиқишган.
Arab News’нинг хабар беришича, рўза тутиш учун эрта уйғонган мусулмонлар юзлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолган.
«Рўза кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Мусулмонлар ухламасдан саҳарликка тайёргарлик кўраётган эди. Бу ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам қутқариб қолди», — деди ёнғин содир бўлган уйда истиқомат қилувчи суданлик фуқаро.
«Бизнинг туманимизда юзлаб миллат вакиллари яшайди. Барчамиз аҳил-иноқмиз. Статистик маълумотларга кўра, бизда Лондоннинг бошқа ҳудудларига нисбатан ўғриликлар кам содир бўлади. Айни вақтда юзлаб одам кўчада қолганига қарамай ўз хавфсизлигимиздан ҳавотирда эмасмиз, чунки бу ерда барча бир-бирини танийди», — деди Рашида исмли аёл Sky News’га берган интервьюсида.
Изоҳ (0)