15 июнь, пайшанба куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Пекиндаги бош қароргоҳида ташкилотнинг янги аъзолари — Ҳиндистон ва Покистон байроқларини кўтариш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади «ТАСС». Маросим «ШҲТ куни» тантаналарига тўғрилаб белгиланди.
«9 июнь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ШҲТга асос солган давлатлар етакчилари томонидан Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзолари сифатида қабул қилиш тўғрисида тарихий қарор қабул қилинди, — деди ШҲТ бош котиби Рашид Алимов. — Бундан буён ШҲТнинг оч яшил-кўкиш байроғи атрофида ташкилотнинг ‘шанхайча руҳ’ билан бирлашган аъзоларининг саккизта байроғи ҳилпираб туради».
Изоҳ (0)