Рамазон ойи давомида Россия Федерацияси шаҳарларида таровеҳ намозларини ўқиб бериш учун Ўзбекистондан жўнаб кетган қорилар хатми Қуръонларни давом эттирмоқдалар, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-портали.
Ўзбекистон вакиллари таровеҳ намозларини адо этиб бераётган масжидларда жума намозларини ўқиб бердилар. Қорилар жума маърузаларида Рамазон ойининг фазилатлари, Рамазон рўзаси ҳақида Қуръон ва ҳадисларда келтирилган оят ҳамда ҳадислар асосида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, маъруза давомида мусулмонларнинг турли бузғунчи оқимлар гирдобига тушиб қолмасликлари, бунинг учун амалга ошириш лозим бўлган ишлар ҳақида айтиб ўтдилар.
Жума намозларида фақат эркаклар йиғилишини инобатга олиб, жума намозидан сўнг аёллар учун алоҳида йиғилиш ўтказилиб, уларни ҳозирги глобаллашув ва таҳликавий даврда ёшлар ва аёлларни турли нотўғри ақидавий хуружлардан сақланишлари ҳақида гапириб ўтилди. Бунда уларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси нашрларидан бўлган «ИШИД фитнаси» китоби яхши қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.
Изоҳ (0)