Тошкентнинг «Бек Барака» буюм бозори яқинида 12 июнь куни 86-йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидан олинган фотосуратлар эълон қилинган.
«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясидан UzNews’га маълум қилишларича, ҳодиса автобуснинг мотор бўлмасидаги электр симларидаги қисқа туташув оқибатида келиб чиққан.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Алангаланиш келиб чиққан вақтда автобус салонида ҳеч ким бўлмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)