Афғонистон шарқида 10 июнь, шанба куни АҚШнинг уч нафар ҳарбий хизматчиси ўлдирилди, бир киши жароҳат олди. Буни АҚШ мудофаа вазирлиги ўзининг қисқа баёнотида тасдиқлади, дея хабар беради «ТАСС».
«АҚШнинг уч нафар ҳарбий хизматчиси Афғонистон шарқида ўлдирилди. Яна бир ҳарбий хизматчи яраланди ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун эвакуация қилинди. Уларнинг яқинларини бу ҳақда огоҳлантирилмоқда», — дейилади баёнотда. Пентагоннинг ҳодисанинг бошқа тафсилотларини келтирмаган.
«ТАСС» манбаларига кўра, америкалик ҳарбийлар Нангархар вилоятида афғон аскари ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Аскарнинг ўзи ўлдирилган.
Бу Афғонистонда маҳаллий ҳарбий хизматчилар томонидан коалиция кучларига ҳужум билан боғлиқ илк ҳолат эмаслиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)